##common.search##
##search.searchResults##
-
КЛИНИКАГАЧА БЎЛГАН ТАДҚИҚОТЛАРДА ҒОЗ ЁҒИ ВА АЛОЭ ЭКСТРАКТИ ТАРКИБЛИ ТАБИИЙ СУРТМА ТОКСИКЛИГИНИ АНИҚЛАШ НАТИЖАЛАРИ
Оқ зотсиз каламушларда тўлиқ тери кесими (эксцизия) моделида ўтказилган экспериментал тадқиқотда «Суртма 1» (ғоз ёғи + алоэ экстракти) нинг регенератив фаоллиги баҳоланди. Яра регенерация динамикаси 1-, 6-, 13- ва 15-кунларда аниқ ўлчаш орқали таҳлил қилинди. Назорат гуруҳида яранинг битиши секин кечиб, 19-кунгача тўлиқ ёпилиш кузатилмади. «Суртма 1» қўлланган гуруҳда 13-кунида яра юзаси 3.06±0.34 мм² гача камайиб, 15-кунга келиб тўлиқ битиши кузатилди (p<0.001). Метилурацил ва хлорамфеникол таркибли Суртма билан таққосланган ҳолда, «Суртма 1» юқори регенератив фаолликни намоён этди. Олинган натижалар ғоз ёғи + алоэ модификациясининг маҳаллий шифобахш восита сифатида истиқболли эканини кўрсатади.