Search
Search Results
-
ИККИЛАМЧИ РИНОПЛАСТИКА ЎТКАЗИЛГАН БЕМОРЛАРНИ ДАВОЛАШ НАТИЖАЛАРИ ТАҲЛИЛИ
Иккиламчи ринопластика ўтказилган беморларни даволаш натижаларини таҳлил қилиш тадқиқотнинг муҳим амалий қисмини ташкил этди. Ушбу гуруҳга аввал ринопластика, септопластика ёки септоринопластика амалиётини ўтказган, бироқ ташқи бурун шакли ва бурун орқали нафас олиш функцияси бўйича сақланиб қолган ёки қайта шаклланган нуқсонлари мавжуд 28 нафар бемор киритилди. Мазкур беморлар I-б кичик гуруҳ сифатида алоҳида таҳлил қилинди. Беморларда операция олди баҳолаш клиник, эндоскопик, функционал, фотометрик, МСКТ ва уч ўлчамли моделлаштириш маълумотлари асосида амалга оширилди. Операциядан кейинги натижалар эрта давр, 1 ой, 3 ой ва 6 ойлик кузатув босқичларида баҳоланди.