Search
Search Results
-
I ТИП ҚАНДЛИ ДИАБЕТДАГИ ДИАБЕТИК ПОЛИНЕВРОПАТИЯ РИВОЖЛАНИШИДА ИММУН БУЗИЛИШЛАР ВА ГЕНЕТИК ОМИЛЛАР
Бугунги кунда, бутун дунё бўйлаб қандли диабет (ҚД) касаллиги билан аҳолининг касалланиши жуда юқори кўрсаткичларда ўсиб бормоқда. Касаллик сони кундан кунга кўпайиб бораётганлиги сабабли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари томонидан ҚД - “ноинфекцион эпидемик касаллик” деб номланган.
Қандли диабет касаллиги XXI асрнинг ноинфекцион пандемик касаллигидир. Беморлар бутун умри давомида шу касаликка маҳкум бўлиб унинг у ёки бу жиддий асоратларидан азият чекадилар. Статистик башоратларга кўра 2040 йилда бу касаллик билан ер юзида 625 млнга яқин ахоли касалланиши кутилмокда. Бу эса ўз навбатида кўплаб инсонларнинг ҳаёт сифатини пасайтирувчи, турли орган системаларининг зарарланиши, қолаверса ўлим ҳолатларининг кўпайишига, диабетик полинейропатия, ретинопатия, нефропатия, кардиопатия, ангиопатия, диабетик товон синдроми каби аянчли асоратларнинг кўпайишига сабаб бўлиши мумкин.