Search
Search Results
-
ИММУН ТРОМБОЦИТОПЕНИЯ БЎЛГАН БЕМОРЛАРДА ГЕМОРРАГИК СИНДРОМ БИЛАН БОҒЛИҚ ОШКОЗОН-ИЧАК ТИЗИМИ ТОМОНИДАН ЮЗАГА КЕЛГАН БУЗИЛИШЛАР
Кириш. Иммун тромбоцитопения кўп холларда турли даража ва кўринишдаги геморрагик синдром билан кечади. Геморрагик синдром натижасида баъзи аъзоларда турли кўринишдаги бузилишлар юзага келиши мумкин.Бу ўзгаришларни ўрганиш муҳим амалий аҳамияга эга бўлади
Мақсад. Сурункали иммун тромбоцитопения бўлган беморларда геморрагик асоратлар фонида учрайдиган ошқозон-ичак тизими бузилишлар тури ва характерини ўрганиш.
Материал ва услублар. Сурункали ИТП билан клиникамизда олдин даволанган 54 та беморнинг ва даволанаётган 25 та беморнинг ошқозон ичак тизими билан боғлиқ бўлган шикоятлари, касалликнинг клиник кечиши ва ИТП беморлари учун умумий қабул қилинган клиник текширувлар натижаси ўрганилди. Беморларнинг ёши 17–58, (ўртача 49,01±0,48) ни ташкил қилди. Натижа. Геморрагик синдром бўлмаган ИТП беморларининг 17,3% да, геморагик синдром бўлган беморларининг беморларининг 65% да ошқозон-ичак тизими бузилишлари аниқланди. Олинган маълумотлар бу беморлардаги ошқозон-ичак тизими бузилишлари асосан функционал характерга эга бўлиб асосий касаллик ва унинг геморрагик асорати билан боғлиқ. Асосий касалликни ва геморрагик асоратларни даволаш натижасида мавжуд бузилишлар кескин даражада камайган.