Search
Search Results
-
СУРУНКАЛИ КАСАЛЛИКЛАР АНЕМИЯСИ БЎЛГАН КЕКСАЛАРДА ОВҚАТЛАНИШНИ БАҲОЛАШ
Мақсад: Сурункали касалликлар анемияси ташҳиси бўлган кексаларда овқатланишини баҳолаш.
Материал ва методлар. ЎзР ПА ҳузуридаги ТББ 2-сон МКДПда сурункали касалликлар анемияси бўлган кекса ёшдагиларда хақиқий овқатланиши «Анемия билан касалланган беморлар овқатланишини ўрганиш сўровномаси» асосида анкеталаш ва сўров усулидан фойдаланилди, бунда кексаларни нонуштага, тушлик, кечки овқат, полдникка доимий қабул қиладиган озуқа махсулотлари, озуқа миқдори, таркиби ҳисобга олинди. Тадқиқотда 27 нафар Тошкент шаҳрида яшовчи кекса қатнашди, уларнинг ёши 60-89 ёш, ўртача ёши 77,35±2,02 ёшни ташкил қилди. Шундан эркаклар 8 (29,63%), аёллар 19 (70,37%).
Xulosa. Айтиш мумкинки, кекса ёшдагиларни овқатланиши ҳар доим ҳам уларни иқтисодий аҳволи билан боғлиқ эмас, балки уларни рационал овқатланиш ҳақида билмасликлари билан ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини озуқавий ва биологик қийматини технологик факторлар таъсирида пасайиши билан боғлиқдир. Кекса ёшдагиларда овқатланиш ҳолати бузилишларини ўз вақтида коррекция қилиниши уларнинг орасида касалланиш фоизини камайтиради.