Search
Search Results
-
АЁЛЛАРДА БАЧАДОН ЭНДОМЕТРИЙСИ БЕЗЛИ ГИПЕРПЛАЗИЯСИНИ МОРФОМЕТРИК БАҲОЛАШ
Аёлларда бачадон эндометрийсининг сурункали яллиғланиши, дисгормонал бузилишлар, сурункали дистресс синдроми каби касалликларда эндометрийнинг турли кўринишдаги морфологик адаптацияси (гиперплазия, дисрегенерация, метаплазия, дисплазия ва бошқалар) кўринишдаги ўзгаришлар, клиник морфологик жиҳатдан асосан метрорраргия кўринишда кечади. Айнан, эндометрийнинг таркибий қисмлари бўлган ҳужайра ва строма–мезенхимал компонентларида қон томирларнинг меъёрга нисбатан кўп бўлиши, томирларнинг эгаллаган майдонини назорат гуруҳига нисбатан кўп бўлиши билан характерланади. Ҳозирги амалий тиббиётда эндометрийнинг сурункали касалликлари асосий бўлган гиперплазия, полиплар, ўсмаларнинг энг ёмон асорати бу қон кетиш билан боғлиқ жараёнлар ҳисобланади. Тадқиқот ишимизда эндометрий гиперплазиясининг морфометрик кўрсаткичлари ўрганилди.