Search
Search Results
-
ПАРОДОНТИТ КАСАЛЛИГИДА ОРГАНИЗМДАГИ УМУМИЙ ВА МАҲАЛЛИЙ ЎЗГАРГАН КЎРСАТКИЧЛАРНИНГ ТАҲЛИЛИ
Постменопауза даврида кечадиган умумий остеопороз негизидаги аёлларда оғиз бўшлиғида яллиғланиш-деструктив касалликларни даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотларда қатор илмий натижалар олинган, жумладан, замонавий жамиятда ҳар қандай касалликнинг аҳамияти ушбу касалликнинг аҳоли орасида тарқалиши, оғирлик даражаси ва натижаларнинг жиддийлиги, бемор ва унинг оиласининг ёки умуман жамиятнинг иқтисодий йўқотишлари билан аниқланади. Маълумки, умумий остеопороздаги алвеоляр суякнинг тузилиши ва функциясининг бузилиши пародонт тўқимасига жуда салбий таъсир кўрсатади, натижада ушбу сабаб бошқа салбий омиллар билан биргаликда тишнинг эрта йўқотилишига олиб келади.