Найти
Результаты поиска
-
ДАУН СИНДРОМИ МАВЖУД БЕМОР БОЛАЛАР ВА ШУ КОНТИНГЕНТДАГИ СОҒЛОМ БОЛАЛАР ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШНИНГ АНТРОПОМЕТРИК ПАРАМЕТРЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ
Даун синдроми – 21-хромосома ёки унинг кескин минтақани ўз ичига олувчи қисми мавжудлиги туфайли келиб чиққан, энг кўп учрайдиган, яхши диагностика қилинадиган ва кўп ўрганилган хромосома синдроми. Синдромнинг диагностикаси интеллект етишмаслиги билан уйғунликда ўзига хос фенотипга асосланади. Ташҳис цитогенетик аниқланади.
Биринчи бор синдром 1866-йилда Джон Лангдон Даун томонидан турли оналардан туғилган, лекин ўхшаш ташқи кўринишга эга болаларда “инфекцияларга юқори таъсирчанликка эга ҳамда ҳаёти давомийлиги қисқа бўлган беморларда ақлий заифлик” сифатида таърифланган [4]. Ўша вақтдаёқ ушбу беморларнинг нафақат фенотипик ўзига хосликлари, балки соматик ҳолатнинг ўзига хос жиҳатлари қайд этилган. ДС мавжуд янги чақалоқ туғилганида у ўзига хос фенотипга эга бўлади.