Найти
Результаты поиска
-
РЕЦИДИВЛАНГАН ДИСК ЧУРРАСИНИНГ МОРФОФУНКЦИОНАЛ ЖИҲАТЛАРИ
Диск чурраларини рецидивланиши асосан, чурра таркибидаги коллаген ва ретикуляр толаларнинг давомли дезорганизацияси ва фиброз ҳалқа периметридаги 3-тип коллаген толаларнинг емирилиши билан давом этади. Айнан, фиброз ҳалқа бутунлигида давом этувчи дезорганизация мезенхимал тўқима таркибида нордон мукополисахаридлар синтезининг кучайиши, гистиоцитлар, фибробластларни шу сохаларда пролифератив фаоллигининг ошиши оқибатида, коллаген толали тузилмалардан иборат диск компонентларида фибросклероз, оралиқ шишлар, остеофитлар пайдо бўлиши билан давом этади. Дирилдоқ ядрода дистрофик дегенератив жараёнлар, дезорганизацияга учраган толаларнинг титилиши ва емирилишига оид ўзгаришларга учрайди.