Найти
Результаты поиска
-
НАШИ РЕЗУЛЬТАТЫ ЛАПАРОСКОПИЧЕСКОЙ ПИЛОРОМИОТОМИИ ПРИ ВРОЖДЕННОМ ПИЛОРОСТЕНОЗЕ У НОВОРОЖДЕННЫХ И ГРУДНЫХ ДЕТЕЙ
Ушбу мақолада эрта ёшдаги болаларда туғма пилоростенозни жарроҳлик йўли билан анъанавий ва каминвазив усуллар ёрдамида даволаш натижаларини қиёсий бахолаш келтирилган бўлиб, 2015 йилдан 2018 йилгача РПМ қошидаги Республика неонатал хирургия ўқув-даволаш-услубий марказида даволанган 164 та бемор келтирилган. Келтирилган беморлар ёши 2- хафталикдан, 3-ойликгача бўлиб, шулардан 133 (81,1%) нафари ўғил болалар, 31 (18,9%) нафари қиз болалар. Ўтказилган жарроҳлик амалиёти турига кўра беморлар икки гуруҳга бўлинди. Биринчи гуруҳни 68 (41,5%) бемор ташкил этиб, ушбу беморларда Фреде – Рамштед бўйича анъанавий усулда пилоромиотомия амалга оширилган. Иккинчи гуруҳни 96 (58,5%) бемор ташкил этиб, ушбу беморларда каминвазив усулда, яъни лапароскопик пилоромиотомия амалга оширилган. Туғма пилоростенозни жарроҳлик даволашнинг яқин ва узоқ натижаларини қиёсий бахолаш лапароскопик усулнинг анъанавий усулдан афзаллигини кўрсатди.