Найти
Результаты поиска
-
ПРЕЭКЛАМПСИЯ ФОНИДА ЎЛИК ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚЛАР БУЙРАК УСТИ БЕЗИДАГИ МОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАР
преэклампсия фонида туғилган ҳомиланинг барча эндокрин аъзоларида ривожланишдан орқада қолиши натижасида, метаболизмни издан чиқиши каби чақалоқ гипотрофияси ва гипоплазияси юзага келади. Айнан, преэклампсияда буйрак усти безининг ривожланишдан орқада қолиши оқибатида, тимуснинг катталашиши ва етилмаган лимфоцитларни кўп миқдорда ишлаб чиқарилиши, тимомегалия, иккиламчи иммунодефицит холати юз берганлиги аниқланади. Бу эса, преэклампсияда буйрак усти бези пўстлоқ қавати тутамли сохаси етишмовчилигини англатади. Натижада, барча аъзоларда интерстициал суюқликни тез йўқотилишига олиб келиши натижасида, чақалоқлар илк туғруқ пайтларида сепсис, септицемия ва бошқа инфекцион омиллар таъсирида нобуд бўлишига олиб келганлиги аниқланди.
-
ПРЕЭКЛАМПСИЯ ФОНИДА ТУҒИЛГАН ЭРТА НЕОНАТАЛ ДАВРДА НОБУД БЎЛГАН ЧАҚАЛОҚЛАР БУЙРАГИДАГИ МОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАР
Преэклампсия фонида ҳомила ичи ривожланишида ҳомилани барча ички аъзоларининг гестацион муддатидан орқада қолиш, морфологик жиҳатдан етилиш жараёнини кечикиши, буйракларда ҳам юз беради. Бу эса, неонатал даврда туғилган чақалоқлар буйраклари пўстлоқ соҳасида ҳали такомил топмаган коптокчаларнинг бўлиши, проксимал ва дистал каналчаларнинг ҳам шунга монанд равишда ривожланишдан орқада қолиши оқибатида, эмбрионал ҳужайраларнинг кўп бўлиши гиперцеллюляр манзарани юзага келтириши аниқланади. Бу эса, янги туғилган чақалоқларни эрта неонатл даврда буйрак етишмовчилиги ривожланиши оқибатида перинатал даврдаги ўлимнинг устунлиги билан намоён бўлиши аниқланди.