Найти
Результаты поиска
-
СЕМИЗЛИГИ МАВЖУД БЕМОРЛАРДА ГОНАРТРОЗ КЛИНИК КЕЧИШИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Мақолада семизлиги мавжуд беморларда гонартрознинг клиник-функционал ва нурли диагностика хусусиятлари ёритилган. Беморларда оғриқ синдромининг ифодаланиш даражаси, ҳаракат ҳажмининг чекланиши ҳамда тизза бўғимларининг функционал ҳолати баҳоланган. Рентгенологик текширувда бўғим тирқишининг торайиш даражаси, остеофитлар, субхондрал остеосклероз ва бўғим юзаларининг деформацияси мавжудлиги аниқланган. Магнит-резонанс томография ёрдамида бўғим тоғайи, менисклар, субхондрал суяк, синовиал парда ва боғлам аппаратининг ҳолати ўрганилган. Семизлик даражаси билан касалликнинг клиник оғирлиги ҳамда тизза бўғимидаги структур ўзгаришларнинг ифодаланиш даражаси ўртасидаги боғлиқлик таҳлил қилинган. Клиник, рентгенологик ва МРТ мезонларини комплекс қўллаш семизлик фонида кечувчи гонартрознинг оғирлик даражаси ва ўзига хос хусусиятларини объектив баҳолаш имконини беради.