Найти
Результаты поиска
-
28 КУНДАН 3 ОЙГАЧА ДАВРДА ПНЕВМОНИЯДАН НОБУД БЎЛГАН ЧАҚАЛОҚЛАР БУЙРАК УСТИ БЕЗИ МОРФОЛОГИЯСИ
Неонатал давр - бу илк чақалоқлик даври бўлиб, 0-28 кунгача бўлган муддат тушунилади. Неоатал даврда барча ички аъзолардан, иммун аъзолар ва эндокрин аъзоларнинг шаклланиш даври бўйича эрта ва кечки неонатал даврга бўлинади. Айнан, неонатал даврда иммун аъзолар ва эндокрин аъзоларнинг ўзаро интеграл боғлиқлиги (гипоталамо-гипофизар ва симпато адренал интеграция) билан намоён бўлиб, иммун аъзоларнинг ривожланиш динамикаси ва эндокрин аъзолар гипофиз орқали тимус, буйрак усти бези, қалқонсимон без ва бошқа безларнинг ўзаро боғлиқлиги билан ривожланади. Жумладан, неонатал даврдан, буйрак усти безининг морфологик ривожланиши тўлиқ шаклланмаган бўлиб, асосан, буйрак усти бези пўстлоқ қаватининг коптокча сохаларида хали такомил топаётган қаватлари йирик эпителий без хужайраларининг шаклланишини аниқланади.