Найти
Результаты поиска
-
СУРУНКАЛИ ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ С ХАСТАЛИГИ КЛИНИК-ЛАБОРАТОР МАРКЕРЛАРИ
Сурункали вирусли гепатит билан хасталанган беморларда клиник - лаборатор маркерлар биохимик кўрсаткичларни аниқлаш орқали жигар фаолиятини баҳолаш
Текшириш материаллари ва усуллари. Тадқиқотга сурункали вирусли гепатит билан ташхисланган 105 нафар беморни клиник, лаборатор текшириш натижалари маълумотлари олинди. Беморларнинг 67 (63,8%) нафар аёл, 38 (36,1%) эркак жинсига мансуб бўлиб, ёшлари 20 – 75 (ўртача 44,2±3,2) йилни ташкил этди. Текшириш давомида амалий 60 нафар соғлом шахслар (ёши 20-65) билан қиёсий баҳоланди.
Натижалар ва таҳлиллар. Тадқиқот натижасида сурункали вирусли гепатит билан хасталанган беморларда клиник манзарасида субъектив ёки объектив белгиларнинг алоҳида учраши юқорилиги ва лаборатор таҳлиллардан жигар цитолиз кўрсаткичлари ошганлиги аниқланди.
Хулоса. Сурункали гепатитнинг клиник манзарадан субъектив ёки обектив белгиларнинг алохида учраши, лаборатор таҳлиллардан жигар цитолиз кўрсаткичлари АЛТ, пигмент кўрстакичларидан умумий билирубиннинг ошганлиги аниқланди.