Найти
Результаты поиска
-
СУРУНКАЛИ ТОНЗИЛЛИТ БИЛАН ОҒРИГАН БЕМОРЛАРДА ХАРДИ-ВАЙНБЕРГ ҚОНУНИ БЎЙИЧА HORMAD2 ГЕНИ RS2412971 745G>A ПОЛИМОРФИЗМИНИНГ АЛЛЕЛ ВА ГЕНОТИПИК ВАРИАНТЛАРИНИНГ ТАРҚАЛИШИНИ ЎРГАНИШ НАТИЖАЛАРИ
Бугунги кунда сурункали тонзиллит касаллиги тўлиқ ўз ечимини топмаганлиги сабабли замонавий тиббиётни долзарб мавзуларидан бири бўлиб келмоқда[1,2]. Танглай муртаклари патологияси барча ЛОР касалликлари орасида биринчи ўринлардан бирини эгаллайди, сурункали тонзиллитда юрак-қон томир тизими, бўғимлар, буйраклар томонидан жиддий асоратлар пайдо бўлиши эса кўплаб оториноларинголог, терапевт, педиатр, юқумли касалликлар шифокорларни ушбу муаммо билан шуғулланишга мажбур қилади [3,4,5].
Мақсад: Сурункали тонзиллит билан касалланган беморларда HORMAD2 генининг rs2412971 (745G>A) полиморфизми аллел ва генотип вариантлари тақсимотини аниқлаш ҳамда уларнинг Харди–Вайнберг қонунига мослигини баҳолаш.
Натижалар: Таҳлил натижасида беморларда HORMAD2 генининг rs2412971 полиморфизми аллеллари (G ва A) ҳамда генотиплари (GG, GA, AA) мавжудлиги аниқланди. Кузатилган генотип тақсимоти Харди–Вайнберг қонунига кўра кутилган частоталар билан таққосланди.
Хулоса: Олинган натижалар HORMAD2 генининг rs2412971 полиморфизми сурункали тонзиллитга мойилликда муҳим роль ўйнаши мумкинлигини кўрсатади. Генотип тақсимотининг Харди–Вайнберг қонуни асосида таҳлили популяциянинг генетик барқарорлиги ҳақида маълумот беради ва ушбу полиморфизмнинг касаллик ривожланишига эҳтимолий таъсирини таъкидлайди.