Найти
Результаты поиска
-
ТИМЭКТОМИЯ ЎТКАЗИЛГАН ТАЖРИБА ҲАЙВОНЛАРИ ГУМОРАЛ ИММУНИТЕТИ ВА ЦИТОКИН СТАТУСИНИНГ ТАВСИФИ
Тадқиқотнинг мақсади тимэктомиядан кейин тажриба ҳайвонлари гуморал иммунитети параметрлари ва цитокин статусини динамикада ўрганиш, ушбу тизим ҳолатини қиёсий баҳолаш бўлди. Аниқланишича, тимэктомиядан 1 ой ўтгач, лаборатория ҳайвонлари қон зардобидаги IgA, IgM, IgG, IgE, прокальцитон, IL–1β, IL–10 концентрациялари назорат гуруҳи шу кўрсаткичларидан ишонарли камайди. Тимэктомиядан 3 ой ўтгач, иммуноглобулинлар миқдори тўлиқ тикланиб, меъёр кўрсаткичларига етди. IL–1β миқдори назорат гуруҳи кўрсаткичлари даражасигача кўпайган бўлса, IL–10 назорат параметрларидан ишонарли равишда юқорилигича қолди. IgA, IgM, IgG, IgE концентрациялари 6 ойдан кейин ҳам стабил равишда ўзгармасдан қолди. Прокальцитониннинг қон зардобидаги миқдори 6 ойдан кейин назорат гуруҳи параметрлари чегараларига етди. Тимэктомиядан 6 ой ўтгач ҳам IL–1β, ва IL–10 концентрациялар кўпайишда давом этди, ва тимэктомиядан кейинги максимумга етди.