Найти
Результаты поиска
-
ЯНГИ ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚЛАР АСФИКСИЯСИНИНГ СУД-ТИББИЙ ВА ПАТОЛОГОАНАТОМИК АСОСЛАРИ
Ушбу мақолада янги туғилган чақалоқларнинг ўлимига сабабчи бўлган асфиксиянинг суд-тиббий ва патологоанатомик жиҳатлари келтирилган. Аслида, асфиксия, бу – ташқи нафас олишнинг бузилиши туфайли организмда кислород танқислиги ва карбонат ангидридининг кўпайиб кетиши натижасида ҳаёт учун муҳим тизимлар фаолиятининг ўткир бузилиши ҳисобланади. Янги туғилган чақалоқлар қориничи асфиксиясида ўпка тўқимасининг барча диаметрдаги қон томирлари паралитик кенгайиб, альвеолалар девори ва бўшлиғига массив ҳолда қон қуйилади, геморрагик шиш ривожланади. Ушбу морфологик белгилар суд-тиббиёти амалиётида асфиксия жараёнининг абсолют белгилари сифатида танатогенезда ва хулосада қайд этилиши мумкин.
-
СУД-ТИББИЙ ЭКСПЕРТИЗА АМАЛИЁТИДА ЧАҚАЛОҚЛАР ЎЛИМ САБАБЛАРИНИ АНИҚЛАШДА НАФАС ЕТИШМАСЛИГИ СИНДРОМИНИНГ ПАТОМОРФОЛОГИЯСИ
Ушбу мақолада янги туғилган чақалоқларнинг ўлимига сабабчи бўлган нафас етишмаслигининг суд-тиббий ва патологоанатомик жиҳатлари келтирилган. Шунинг учун янги туғилган чақалоқларнинг суд-тиббий экспертиза ўтказилганда ўлими сабабини аниқлашда нафас бузилиши синдроми ва гиалин мембрананинг патоморфологик ўзига хос белгиларини аниқлашни такомиллаштириш муҳим ҳисобланади. Янги туғилган чақалоқлар ўпкасида ривожланадиган гиалин мембранали касалликнинг учта даври фарқ қилинади, биринчиси – альвеолалар бўшлиғида тўрсимон кўринишдаги оқсилнинг пайдо бўлиши, иккинчиси – тўрсимон оқсилнинг гомоген оқсилга айланиши, учинчиси – гомоген оқсилнинг альвеолалар девори юзасига ёпишган ҳолдаги гиалин мембраналарга айланиши. Гиалин мембранали касалликнинг оқибатида ўпка тўқимасида диффуз ҳолда яллиғланиш ривожланиши, гиалин мембрана пайдо бўлган альвеолаларнинг каверноз бўшлиққа айланиши, гиалин мембрана ва альвеоляр тўқимада охир-оқибатда бириктирувчи тўқима ўсишидан склероз ривожланиши кузатилади.