Найти
Результаты поиска
-
ЗОТСИЗ КАЛЛАМУШНИНГ ЮРАК ФИЗИОЛОГИЯСИ ВА ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИНИНГ ПАТОФИЗИОЛОГИЯСИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ
Сўнгги 10-15 йил ичида бутун дунё бўйича энергетик ичимликлар истеъмол қилиш ва ишлаб чиқариш бир неча ўн баробар ошганлиги ҳеч кимга сир эмас. Трофимов Н. С. (2019) таъкидлашича, "Academy service" маркетинг компаниясининг маълумотларига кўра, энерготоникларни ишлаб чиқариш бозори ҳар йили 12 фоизга ўсиб бормоқда ва 2015 йилда савдо ҳажми 14 миллиард долларга етди. Энергетик ичимликлар кўпроқ 20-24 ёшдаги ёшлар орасида оммабоп. Талабалар ўртасида ўтказилган сўровларга кўра, 100 нафар жавоб берувчиларнинг 84 фоизи энергетик ичимликларни у ёки бу даражада истеъмол қилиши, 5 фоизи эса доимий истеъмол қилиши аниқланган.