Найти
Результаты поиска
-
ИЗОЛЯЦИЯЛАШГАН ТРАХЕЯ ФИСТУЛАСИ ВАРИАНТИДАГИ ҚИЗИЛЎНГАЧ АТРЕЗИЯСИНИНГ МОРФОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ
Қизилўнгач ривожланиш аномалияларидан бири бўлган атрезиянинг клиник-морфологик ва анатомик жиҳатдан энг кўп учрайдиган 5 хил варианти мавжуд. 3-вариантдаги қизилўнгач атрезиясининг изоляциялашган трахея фистуласи шаклининг морфологик жиҳати бўйича, ўрганилган маълумотлар тахлилида, қизиўнгачнинг барча анатомик девор-ларида шаклланган тўқима компонентларини асосан, трахея билан фистула ҳосил қилган чегарларидагина морфологик чалалик ва ривожланишдан орқада қолган соҳалари аниқланди. Жумладан, қизилўнгач атрезиясининг 3-вариантида ўрта учлигида эмбрионал ривожланишда сақланиб қолган битишма сохасида, эмбрионал тўқималарга хос бўлган ва табақалашмаган фиброз мушак тўқимаси оралиғида сақланиб қолган мезенхимал тўқима компонентларининг вариабел кўринишдаги шаклининг аниқланганлиги билан характерланади.