##common.search##
##search.searchResults##
-
АЛКОГОЛЬ КАРДИОМИОПАТИЯ НАТИЖАСИДА ТЎСАТДАН ЎЛИМ ҲОЛАТЛАРИДА СЕКЦИОН МАТЕРИАЛ ВА ЛАБОРАТОР КЎРСАТКИЧЛАРНИ СУД-ТИББИЙ БАҲОЛАШ
Замонавий тиббиётнинг долзарб муаммоларидан бири бу юрак қон-томир тизими касалликлари ҳисобланади. Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотлари бўйича хар йили юрак-қон томирлари касалликлари оқибатидан ўртача 17.8 миллион шахс вафот этади, бу эса дунёдаги умумий ўлим кўрсаткичини 31.6% ни ташкил этади. Ушбу кўрсаткичлардан юракнинг ишемик касаллиги (ЮИК) оқибатида вафот этганлар 7.7 миллион кишини ташкил этади. Юрак -қон томирлари касалликлари билан курашда юракни коронар томирларидан ташқари миокардни зарарланишлари, жумладан, алкоголь кардиомиопатияси ҳолатларини ўрганиш ва комплекс тадбирларни ўтказиш алоҳида ўрин тутади. Иккиламчи кардиомиопатияларни (КМП) ривожланишининг асосий сабаби бўлиб, алкоголизм ҳисобланади.