##common.search##
##search.searchResults##
-
ЦЕРЕБРОВАСКУЛЯР КАСАЛЛИКЛАРДА БОШ МИЯ ИЧИ ҚОН ТОМИРЛАРИНИНГ ГИСТОКИМЁВИЙ ЎЗГАРИШЛАРИ
Бош мия қон томирлари патологияси бўйича ўлим кўрсаткичи дунё ахолисида 2,8%ни ташкил этиб аксарият томир девори бутунлигини бузилиши билан давом этади. Аксарият бош мия қон томирларининг аневризматик ёрилиши билан давом этадиган жараёнларда ўлим кўрсаткичи дастлабки 2-4 соатда 85-98% ни ташкил этади. Танотогенезини асосий юзага келишини сабабларидан биринчиси бу бош мия стволи энса суяги катта тешига тиқилиб қолиши бўлса, иккинчи ўринда субдурал қон қуйилишлар орқали бош мия катта ярим шарларининг ҳаётий муҳим марказларига қон қуйилиши ва гематоэнцефаломаляция ўчоқларининг такомил топиши ҳисобланади.