##common.search##
##search.searchResults##
-
БОЛАЛАРДА КЕЧАДИГАН ОБСТРУКТИВ БРОНХИТНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ТЎҒРИСИДА ЗАМОНАВИЙ ТАСАВВУРЛАР
Болаларда обструктив синдром узоқ йиллар давомида олимлар ва амалиётдаги шифокорларнинг диққатини тортмоқда, чунки унинг пайдо бўлиши сабаблари турли хилдир ва айниқса кичик ёшда ташхис қўйишда қийинчиликлар мавжуд. "Обструктив бронхит" ташхиси билан даволанаётган болалар орасида касалликнинг кечиш хусусиятларини ўрганиш ва даволаш самарадорлигини баҳолаш муҳим. Сунъий озиқланиш, диатез ва аллергологик анамнезга эга бўлган беморларда касаллик оғир кечиши аниқланган. Шунингдек, ингаляцион бронхолитикларнинг, алоҳида ишлатилганида эмас, балки комбинацияда ишлатилганда самарали эканлиги кўрсатилган.