##common.search##
##search.searchResults##
-
ЖИГАР МОРФОМЕТРИК КЎРСАТКИЧЛАРИНИНГ МЕЪЁРДА ВА ЭКСПЕРИМЕНТАЛ СУРУНКАЛИ АЛКОГОЛИЗМДА ҚИЁСИЙ ТАСНИФИ
Жигардаги морфологик ўзгаришларни меъёрда ва сурункали алкоголли заҳарланишда унинг ўзгариши характерининг хусусиятларини баҳолаш.
Материаллар ва усуллар: Вазифаларни ҳал қилиш ва мақсадларга эришиш учун экспериментал, гистологик, морфометрик, шунингдек, статистик тадқиқот усулларини қўллаш режалаштирилди. Экспериментал виварийда 14 кунлик карантиндан ўтган, ҳар икки жинсдаги, оғирлиги 180-280 г бўлган, 239 та оқ этук каламушлардан олинди. Ҳайвонларнинг озиқланиши стандарт озиқ-овқат рационидан иборат бўлади. Барча ҳайвонлар 3 гуруҳга бўлинади.
Хулоса: Сурункали алкоголли интокцикасияда кўрилган микропераратлардаги патологияларни 100% деб олсак ундан 85-90%ни кичик, ўрта, йирик томчили паренхиматоз ёғли дистрофиялар ташкил килган (алкоголли стеатоз), 10-13% ни алкоголли гепатит (буни тасдиғини баъзи бир гепатоцит цитоплазмасида пайдо бўлган эозинофил хосила Маллори таначалари, гепатоцитларда юзага келган гидропик ва балонли оксилли дистрофиялар ва шу гепатоцитлар атрифида макрофагларнинг тўпланиши куриш мумкин) 3-5%ни алкоголли фиброз ташкил қилган (тасдиғи портол ва перипортал зонада алкоголнинг токсик тасиридан халок булган гепотоцитлар урнига хосил булган фиброз тукима ва синусоидал эндотелиал хужайралар остида ито хужайраларнинг алкогол тасирида активланиши ва фибробласт хужайралрга айланиб базал менбранага ўхшаб фиброзланиши-синусоидларнинг капилярланиши)