##common.search##
##search.searchResults##
-
АҲОЛИНИНГ ЎРТАЧА КУНЛИК РАЦИОНИДА ҚАНДОЛАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ЁЗ-КУЗ МАВСУМИДАГИ ИСТЕЪМОЛИНИ БАҲОЛАШ
Республикамизнинг турли ҳудудларида йил фаслларига кўра шаҳар ва қишлоқ аҳолиси орасида ҳар хил турдаги қандолат маҳсулотларининг истеъмолга бўлган талабини баҳолаш.
Саноат ва ҳунармандчилик орқали ишлаб чиқарилган асосий турдаги қандолат маҳсулотларининг озуқавий ва биологик қийматини таҳлил қилиш ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишда санитария-гигиеник усуллардан фойдаланган ҳолда назорат нуқталарда таҳлика берувчи омилларни таҳлил қилиш тизимини ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишдан иборат.
Материаллар ва усуллар: Тадқиқотимизнинг бу жараёнида Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятининг 140 хонадонида истиқомат қилувчи уй бекалари, Тошкент тиббиёт коллежидан 210 нафар кўнгилли талабалар иштрок этишган. Олинган натижалар ЖССТ томонидан тавсия этилган частотали ва 24 соатлик ижро этилувчи усул бўлиб биз томонимиздан Ўзбекистонга мослаштирилиб ишлаб чиқилган ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган сўровномаларга асосланган ҳолда олинган.
Хулоса: Ўрганилаётган ҳудудларда рационал овқатланиш тамойилларига риоя қилишнинг паст даражада бўлиши ўрганилаётган объектларда ўртача кунлик овқатланишдаги оқсилларнинг энергия интенсивлиги меъёрдан кам эканлиги, углеводларнинг энергия интенсивлиги юқори эканлиги кузатилди. Ушбу ҳолат “Даладан истемолчининг дастархонигача” замонавий тизимига асосланган ҳолда қандолат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарурлигини кўрсатади.