##common.search##
##search.searchResults##
-
ЎМИ ЎТКАЗГАН БЕМОРЛАРДА ЭХОЭКГ ЎЗГАРИШЛАРИНИ ЎРГАНИШ
Тадқиқотда бевосита иштирок этган 170 нафар беморнинг тана вазни индексини аниқлаган ҳолда ортиқча тана вазни ва семизлик даражалари ўрганилди. Энг катта улушни ортиқча тана вазни бор 57% беморлар ташкил қилган бўлиб, уларнинг асосий кўрсаткичи 32,3% эркакларга тўғри келган.
Мақсад: МИ ўтказган беморларда юрак миокарди чап қоринчасининг қон ҳайдаш фракциясини баҳолаш.
Тадқиқот материаллари ва усуллари: 2023 йилнинг январь ойидан 2024 йилнинг апрель ойига қадар ЎМИ билан оғриган беморлар гуруҳидан танлов асосида 170 нафар беморнинг розилиги олинди, ҳамда улар тадқиқотга жалб этилди. Жами тадқиқотда иштирок этган 170 нафар беморларнинг 80 нафарини (47%) аёллар, 90 нафарини (53%) эркаклар ташкил этди.
Хулоса: МИ ўтказган анамезида ҚД 2 тип аниқланган беморлар гуруҳида FV нинг ўртача қиймати 50,33±0,56 ни, МИ ўтказган илк бор аниқланган ҚД 2 тип беморлар гуруҳида ФВ нинг ўртача қиймати 51,45±0,88 ни, МИ ўтказган (ҚД 2 тип йўқ) беморлар гуруҳида эса ФВ нинг ўртача қиймати 54,71±1,05 ни ташкил этди. МИ ўтказган (ҚД 2 тип йўқ) беморлар гуруҳида ФВ углевод алмашинуви бузилиши бор беморларга нисбатан 1,07 марта юқори бўлган.