##common.search##
##search.searchResults##
-
ОДАМ ВА ОҚ ЗОТСИЗ КАЛАМУШЛАР ОШҚОЗОНИНИНГ МОРФОЛОГИК КЎРСАТКИЧЛАРИ ОРАСИДАГИ ЎХШАШЛИКЛАР
Илмий адабиётларда оқ зотсиз каламушлар ошқозонининг анатомияси ҳақидаги маълумотлар жуда оз учрайди. Каламушлар ошқозонининг шакли, тузилиши ва топографияси умуртқали ҳайвонларникидан сезиларли даражада фарқ қилади, лекин уларда акула ошқозони билан бир хил бўлимларни топиш мумкин. Оқ каламуш ошқозони бўлимларининг бундай тузилиши овқат ҳазм қилиш трактининг қопга ўхшаш шаклланишини тавсифлайди. Каламушлар қорин бўшлиғининг олд қисми, ўрта чизиқнинг чап томонида қизилўнгач билан ошқозоннинг кичик эгрилиги чизиғининг ўртасида юрак тешиги жойлашган. Ошқозоннинг кичик эгрилиги соҳасида жигар жойлашган ва уни қисман қоплаб туради. Ошқозоннинг катта эгрилиги чарви ва кўр ичакга тегиб туради.