##common.search##
##search.searchResults##
-
ЦЕРЕБРАЛ ИНСУЛЬТНИ ТАШҲИСЛАШ ВА ПРОГНОЗЛАШДА БИОХИМИК МАРКЕРЛАР
Ўткир инсульт – бош миядаги қон айланишнинг ўткир бузилиши. Церебрал инсульт сабабли келиб чиққан беморларнинг ўлими ёки ногиронлиги соғлом ахолига ва давлат иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатади. Бутун дунё неврологлар федерациясининг (WFN) маълумотига кура хар йили дунё буйича 14–16 млн одам ўткир церебрал инсульт билан рўйхатга олинади, шуларнинг 5 млн ўлим билан якунланади, 5млн бемор ногиронликка рўйхатга олинади. Матриксли металопротеаза – оилавий хужайра ташқари протеиназ бўлиб, ММР–2 ва ММР–9 хужайра ташқари матрикси барча оқсил турларини парчалайди, хужайра ремодуляциясида мухим рўл ўйнайди, ангиогенезида, пролиферациясида, хужайра миграция ва дифференсациясида иштирок этади, ММР–2 тўқимани ривожланиш ва регенерация вактида мезенхимал хужайрадан хосил булади, шунингдек нейтрофил, макрофил ва моноцитлардан хосил булади. MMP–9 – протеолитик фермент бўлиб, IL–6 ва TNF–α активлаштирилганидир, ишемик инсультни даволашда ёки трансмурал геморрагик инсультга прогнозлашди мухим маркерлардан хисобланади.