##common.search##
##search.searchResults##
-
ЭНДОТЕЛИАЛ ЎСИШ ОМИЛИНИНГ ЦЕРЕБРOВАСКУЛЯР КАСАЛЛИКЛАР РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИРИ
Бош мия қон томир касаллиги – жамиятнинг энг катта тиббий–ижтимоий муаммосидир. Дунё буйича церебрал инсульт беморларнинг оғир ногиронликка олиб келувчи ва асосий ўлимга сабаб бўлувчи омилдир. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, дунё бўйича инсульт сабабли ўлим кўрсаткичининг ошиши кузатилаётган бўлиб, ушбу долзарб муаммо билан курашиш йўлида глобал чоралар кўрилмаса, 2030 йилга бу кўрсаткич 7.8 миллионга етиши мумкин экан. Ўзбекистон Республикаси Соғликни Сақлаш вазирилигининг маълумотига кўра 2019 йилда 62741 олат, 2020 йил 45479 ҳолат, 2021 йил 59280 бемор янги инсульт касаллиги билан рўйхатга олинади.