##common.search##
##search.searchResults##
-
ЧАНОҚ СУЯКЛАРИНИ ОСТЕОПОРОТИК ШИКАСТЛАНИШЛАРИНИ ДАВОЛАШНИ ЎЗИГА ХОСЛИГИ
Ҳозирги вақтда чаноқ суякларини остеопоротик синишлари кекса ёшдаги беморларда кўп учрамоқда. Ёшларда чаноқ суякларини синиш ҳолати асосан юқори энергетик шикастланишлар (йўл – улов ҳодисаси, кўп қаватли уйлардан йиқилиш ва ҳ.к.) кузатилса, кекса ёшдаги беморларда паст энергетик шикастланишлар (зинадан ёки бўйи баландликда йиқилиш) сабаб бўлмоқда. Келтирилган мисолда беморда чаноқ суякларини мураккаб синишлари билан биргаликда, остеопороз, атеросклероз ва гипертония касаллиги, яъни коморбид ҳолати мавжуд. Беморни ўзига хос равишда травматологик ва тегишли тор мутахасислар билан мажмуавий даволаш натижасида, чаноқ суякларини тўлиқ консолидациясига ва эрта фаоллаштиришга эришилди.
Хулоса: кекса ёшдаги беморларда чаноқ суякларини остеопоротик шикастланишларини даволаш усуллари ўз якуний тўхтамга келинмаган. Жарроҳлик амалиётини ўтказиш вақти ва кўрсатмалар турличадир. Бу ёшдаги беморларни коморбидлик ҳолати, чаноқ суягини шикастланганлик даражасини, шу билан бирга суяк сифатини инобатга олиш зарур. Шикастланган чаноқ суякларни турғунлик берувчи жаррохлик амалиётини ўтказиш, беморларни эрта фаоллаштиришга, шу билан бирга суяк тўқимасини сифатини яхшиланишига, беморлар ҳаётини яхшиланишига ва остеопорозни оғирлашиш профилактикасини ўтказиш имконини беради.