Найти
Результаты поиска
-
АДЕНОМИОЗНИ ТУРЛИ МУДДАТЛАРДАГИ ИММУНОГИСТОКИМЁВИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Аденомиозларда иммуногистокимёвий текширишларда энг зарур бўлган маркерлар булар прогестерон ва эстроген гормонлари бўлиб, миометрийда жойлашган безларни аниқлашда, эстроген ва прогестеронга қарам бўлган ҳужайраларни аниқлаш, баҳолаш, морфологик ҳолатини ўрганишда муҳим ҳисобланади. Жумладан, тадқиқотда белгиланган гуруҳлар бўйича, асосан прогестерон ва эстроген маркерлари билан бўялиши деярли бир хил манзарада бўлиши, асосий иммуногистокимёвий жиҳатлари 3 ва 4 гуруҳларда интрамурал соҳада жойлашган без ҳужайраларини аниқланиши ва периметрида миометрий оралиғида прогестерон ва эстроген маркерларини лиофил позитив экспрессияси ва оралиқдаги мезенхимал ҳужайраларда ҳам пролифератив фаол индексни аниқлаш имконини берди. Аденомиозда, ER ва PR экспрессияси аденомиозда юқори сезувчанликка эга бўлиб, нормал эндометрийга нисбатан экспрессия даражаси юқори бўлади.
Тадқиқот мақсади: Бачадон аденомиозини иммуногистокимёвий хос хусусиятларини ўрганиш.