##common.search##
##search.searchResults##
-
РЕПРОДУКТИВ ЁШДАГИ АЁЛЛАРДА РИВОЖЛАНГАН АДЕНОМИОЗЛАРНИ ЁШГА ДОИР ПАТОМОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАРИНИ ЗАМОНАВИЙ ТАЛҚИНИ
Аёллар бачадонидан турли сабабларга кўра қон кетишлар, бачадон миомаси, эндометрийнинг аденоматоз гиперплазиясида ва бошқа сабаблар туфайли ампутация қилинган бачадон тўқимаси, макропрепаратлар (олиб ташланган бачадон) морфологик усулда ўрганилди. Ҳар бир тўқимадан 2-5 та гача бўлак кесиб олинди, 10 % ли формалинда фиксация қилинди. Кесмалар гематоксилин-эозин, Трихром (Ван Гизон+Массон+Вейгерт) усулида бўялди. Ушбу усулнинг афзаллиги, тўқиманинг таркибидаги коллаген толалар, эластик толалар, мушак ҳужайраларининг миосклерози ва миодистрофияси ҳолатини аниқ белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Тадқиқот мақсади: репродуктив ёшдаги аёлларда ривожланган аденомиозларни ёшга доир патоморфологик ўзгаришларини ўрганиш.