##common.search##
##search.searchResults##
-
ПАРОДОНТ ЯЛЛИҒЛАНИШ КАСАЛЛИКЛАРИГА ЗАМОНАВИЙ ҚАРАШЛАР
Микрофлорани анъанавий бактериологик усул билан таҳлил қилиш мумкин, аммо пародонтопатоген микроорганизмларнинг тўлиқ баҳоси ва уларнинг мураккаб ассоциацияларини аниқлашда молекуляр генетик метод янада самарали ҳисобланади. Ҳозирги микробиологик тадқиқотимизда 61 нафар беморнинг оғиз бўшлигидаги микрофлора таркиби зондланган чуқурликда ўрганилди. Специфик микроорганизмларнинг тур ва миқдор жиҳатидан таркиби касалликнинг клиник белгилари билан ҳар доим уйғун бўлавермаслиги исботланди. ПЦР усулида олинган маълумотларнинг таҳлили натижасида, касалликнинг оғирлик даражасига боғлиқ ҳолда пародонтопатоген турларнинг ташувчанлиги юқори эҳтимолга эга бўлиб, пародонт тўқималарида яллиғланиш жараёнларини ривожланиши учун прогностик белгилари сифатида қўлланилиши мумкинлиги аниқланди; бу жараён, шунингдек, организмнинг умумий иммунитетининг пасайган шароитида кузатилади.