Атопик ринит (АР) ва бронхиал астма (БА) — умумий патофизиологик механизмларга эга бўлган коморбид аллергик касалликлар бўлиб, уларда асосан ингаляцион аллергенларга нисбатан IgE-воситачилик сенсибилизация кузатилади. Бухоро вилоятининг иқлим ва экологик шароити аллерген экспозицияси ва сенсибилизация турларига таъсир кўрсатиши мумкин. Шу боис аниқ молекуляр диагностика усулларини жорий этиш орқали индивидуал ёндашувларни ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга.