Юрак ишемик касаллиги (ЮИК) дунё миқёсида энг кенг тарқалган юрак-қон томир касалликларидан бири ҳисобланади. Ушбу тадқиқотда Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари мисолида шифокорлар популяциясида ЮИКнинг холестерин даражасига боғлиқ эпидемиологик хусусиятлари ўрганилди. Тадқиқотда 1497 нафар тиббиёт ходимлари иштирок этди. Натижалар гиперхолестеринемиянинг ЮИК ривожланишида муҳим хатар омилларидан бири эканлигини кўрсатди. Гиперхолестеринемия юқори тарқалиши айниқса ёш ва ўрта ёш гуруҳларида аниқланиб, касбий стресс ва иш юкламаси билан боғлиқлиги кузатилди. Шунингдек, холестерин даражаси ва ЮИК ўртасидаги ўзаро боғлиқлик статистик жиҳатдан тасдиқланди. Олинган натижалар профилактика чораларини кучайтириш, касбий хавф омилларини камайтириш ва тиббиёт ходимлари саломатлигини муҳофаза қилишда муҳим аҳамиятга эга.