Буйрак дисфункцияси ва унинг юрак беморларининг турли гу- руҳларидаги натижаларга таъсири масаласи кенг муҳокама қилин- моқда. Буйрак шикастланишини аниқлаш учун “янги” биомаркерлар- дан, хусусан цистатин C дан фойдаланиш буйрак етишмовчилиги хавфини олдиндан башорат қилишга ёрдам беради. Кўпгина хусу- сиятларга кўра, цистатин C “идеал” биомаркер тушунчасига мос келади, бу нафақат буйрак шикастланишининг дастлабки шаклла- рини аниқлаш, балки буйрак етишмовчилигини ривожланиш хавфи- ни, буйрак функциясини алмаштириш учун терапия зарурлигини ва беморларда ўлим хавфини баҳолаш учун ҳам ишлатилиши мумкин. юрак клиникаларининг интенсив терапия бўлимлари.